locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Довбик операция қилинади ва тахминан икки ой майдонга туша олмайди

«Рома» ҳужумчиси «Лечче»га қарши ўйинда жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Рома» ҳужумчиси Артём Довбик операция қилиниши маълум бўлди. Бу ҳақда футболчи ижтимоий тармоқларда ўз фикрини билдирди.

«Жароҳатлар футболнинг ажралмас қисми. Тўлиқ тикланишга эътибор қаратганман ва янада кучлироқ бўлиб қайтиш ниятиман. Қўллаб-қувватлаганларнинг ҳар бирига раҳмат, бу жуда катта аҳамиятга эга. Тез орада кўришгунча», — дея ёзди Довбик.

Дастлабки маълумотларга кўра, 28 ёшли форвард сон мушагининг узилиши сабаб камида икки ой майдондан четда қолади.

Футболчи бу жароҳатни 6 январь куни «Лече»га қарши (2:0) ўйинда олган бўлиб, шу ўйинда гол уришга муваффақ бўлган.

Жорий мавсумда Артём Довбик 17 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол урган ва икки голли узатма амалга оширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг