Довбик “Наполи”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
“Болонья” ҳужумчиси Артём Довбик жароҳат сабаб “Наполи”га қарши Италия чемпионати учрашувини ўтказиб юбориши мумкин. Украиналик футболчида сон мушаклари билан боғлиқ муаммо аниқланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳат жиддий эмас. Бироқ Довбик ўтган мавсумдаги жароҳат ва жарроҳлик амалиётидан кейин ҳали оптимал жисмоний ҳолатга келмаган. Шу сабаб мураббийлар штаби футболчининг соғлиғини хавф остига қўймаслик учун унга дам бериши мумкин.
29 ёшли ҳужумчи жорий мавсум А Серияда учта учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Довбик ёзда “Рома”дан “Болонья”га ижара асосида ўтган. Келишувда тахминан 17 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.
Маълумот учун, “Наполи” — “Болонья” учрашуви 13-сентябрь куни Неаполдаги “Диего Армандо Марадона” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.