Довбик «Милан»га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images
“Рома” ҳужумчиси Артём Довбик “Милан”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.
Манбага кўра, украиналик футболчининг хизматлари миланликларга воситачилар орқали таклиф этилган.
Агар яхши таклиф тушса, “Рома” Артём билан хайрлашишга тайёр.
Ҳужумчи тахминан 40 миллион евро баҳоланмоқда.
Қайд этиш лозим, Довбик ўтган мавсум А Серияда 32 та ўйин ўтказиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист