locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Довбик келажаги борасида бир қарорга келди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Довбик келажаги борасида бир қарорга келди
Фото: Getty Images

“Рома” ҳужумчиси Артём Довбик трансфер ойнаси якунига қадар жамоасини ўзгартирмоқчи.

Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, ҳужумчи фаолиятини Италиянинг бошқа бир клуби — "Милан"да давом эттиришга тайёрлигини билдирган.

“Россонерилар” ҳам украиналик ҳужумчини ижарага олиш таклифини берган. Довбик ҳам бунга розилик берган.

Футболчининг трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўтган мавсумда Артём 45 та ўйинда иштирок этган. Ҳужумчи ўз ҳисобига 17 та гол ва тўртта голли узатмани ёздириб қўйди. Янги мавсумда Довбик иккита ўйинда иштирок этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг