locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Довбик Испания чемпионатига қайтиши мумкин

У “Рома” сафида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифи бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Довбик Испания чемпионатига қайтиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Рома” ҳужумчиси Артём Довбик қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.

AS нашрининг хабар беришича, Испаниянинг “Бетис” клуби унга жиддий қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Андалусияликлар мураббийлар штаби ва клуб раҳбарияти Довбикни жамоа ўйин услубига жуда мос деб ҳисобламоқда.

“Рома” украиналик футболчини 30 миллион евродан камбаҳо нархда қўйиб юборишни истамайди. Шунингдек, томонлар ўртасида трансфер бўйича бир неча турли форматларни кўриб чиқиш эҳтимоли ҳам қайд этилмоқда.

Маълумот учун, ушбу мавсумда Артём Довбик “Рома” сафида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли пас муаллифи бўлган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг