locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Достонбек Ҳамдамов: «Сергеевнинг ўрнини боса оладиган битта яхши ҳужумчи олсак бўлгани»

Ҳамдамов клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Достонбек Ҳамдамов: «Сергеевнинг ўрнини боса оладиган битта яхши ҳужумчи олсак бўлгани»
Фото: Пахтакор ПФК

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.

"Туркиядаги биринчи хориж йиғинини бошладик. Жисмоний тайёргарликка зўр беряпмиз. Ўтган йилни иккинчи даврасини чиройли ўтказдик. Шу савияда ўйнашимиз керак. Фақат Игорь Сергеевнинг ўрнини боса оладиган битта яхши ҳужумчи ва футбол тилида айтганда "десятка" амплуасига ўйинчи олсак бўлгани. Қолган нуқталарда рақобат кучли, қолаверса академиямизни жуда кўплаб истеъдод эгалари керакли жойларни ёпа оладилар. Пайтида биз ҳам шундай ёш бўлиб катта майдонга кириб келганмиз", - дейди Достон.

"Пахтакор" сафида 207 та ўйинда майдонга тушиб 36+40 натижасини қайд қилган вингер 5 маротаба Ўзбекистон чемпиони ва уч карра кубок соҳиби бўлган. Бу мавсум унинг режалари улкан:

- Фаолиятимда бир маротаба "требл" қайд этганман. Буни такрорлайдиган пайт келди деб ўйлайман. 2026 йилги "Пахтакор" олдида мақсадлар катта. Суперкубокни қўшиб ҳисоблаганда, 4 та мусобақада яхши иштирок этишимиз керак. Қолаверса, ўзим Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўрин олиш учун меҳнат қилишим керак. Бу йил фан клубимиз ва ҳомийларимизни хурсанд қиламиз", — деди Ҳамдамов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг