locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Достон Абдулҳайев: Аввалги ўйинларда омадсизликка учраб, мухлисларни ранжитиб қўйдик

Навбаҳор футболчиси Қизилқум билан ўйиндан олдин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Достон Абдулҳайев: Аввалги ўйинларда омадсизликка учраб, мухлисларни ранжитиб қўйдик
photo: Navbahor FK

Ўзбекистон Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лоchinлар”нинг 24 ёшли маҳоратли ҳимоячиси Достон Абдулҳайев бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- Бу сафарги рақибимиз “Қизилқум” “чақилмас ёнғоқ”. Шу боис, бўлажак баҳснинг кескин ҳамда муросасиз курашлар остида, томошабоп кечиши эҳтимоли юқори. Бундан ташқари, мазкур ўйинда янги бош мураббий Шерзод Ҳамидович Жўраев қўл остида майдонга тушамиз ва унинг дебют учрашувида ижобий натижани қайд этиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Шунингдек, аввалги ўйинларда омадсизликка учраб, мухлисларни ранжитиб қўйдик. Шу боис, “Қизилқум” билан бўладиган баҳсда ғалаба қозониб, ишқибозларга қувонч улашиш ниятидамиз.

Ишқибозлардан эса жамоамизни шундай қийин кунларда ёлғизлатиб қўймасликлари, стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман. Биз эса қўлдан келганича уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз, - деди Достон Абдулҳайев.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг