Достон Абдулҳаев: «Яйпан» жамоасига қарши ўйинга тайёрмиз»
Футболчи клуб матбуот хизматига интервью берди.
Фото: Металлург ПФК
PRO-Лиганинг янги мавсуми стартига саноқли кунлар қолди. Рақиблар аниқ ва жамоалар бевосита бўлажак ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.
Машғулот давомида жамоамиз ҳимоячиси Достон Абдулҳаевнинг фикрларига қизиқдик.
"Ассалому алайкум, худо хоҳласа мавсумга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Яхши ниятда "Металлург" жамоасига келганмиз. Бу йил мақсад аниқ — чемпионлик, жамоани Суперлигага олиб чиқиш.
Худо хоҳласа, 1-туримиз 5-апрел куни "Яйпан" жамоасига қарши экан. Бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа баҳсга тўлиқ тайёрмиз".
Розикжон Султонмуродов
Журналист