locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Допинг можаросидан кейин Мудрик ниҳоят «Челси» сафида майдонга қайтди!

Эслатиб ўтамиз, 2024-йилда Мудрикнинг допинг намунасидан тақиқланган мельдоний моддаси аниқлангач, футболчи вақтинча футболдан четлатилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Украиналик футболчи Михаил Мудрик қарийб икки йиллик танаффусдан сўнг яна «Челси» либосида ўйин ўтказди.

Мудрик Гонконгда «Ювентус»га қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувининг 82-дақиқасида заҳирадан майдонга тушди. Бу унинг 2024-йилдаги допинг можаросидан кейинги илк учрашуви бўлди. «Челси» эса баҳсда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, 2024-йилда Мудрикнинг допинг намунасидан тақиқланган мельдоний моддаси аниқлангач, футболчи вақтинча футболдан четлатилганди.

2026-йил 30-июль куни Англия футбол ассоциацияси ва Бутунжаҳон антидопинг агентлиги иштирокида иш бўйича келишувга эришилди. Мудрик қоидабузарликни тан олди, аммо унинг дисквалификация муддати ўтилган давр билан чекланиб, футболчига яна майдонга қайтишга рухсат берилди.

Шу тариқа, узоқ давом этган ноаниқликдан сўнг Мудрик фаолиятини қайта бошлади. Энди асосий савол: у «Челси»даги аввалги ўрнини қайтара оладими?

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг