Доннарумма \"ПСЖ\" билан музокаралар ўтказилаётганини тасдиқлади
Томонлар музокараларни бошлаб юборишган.
Фото: Getty Images
“ПСЖ” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма клуб раҳбарияти билан ўтаётган янги шартномага оид музокаралар ҳақида фикр билдирди.
"Биз олдинга силжияпмиз. Агент музокаралар олиб бормоқда. Мен эса ҳозир эътиборимни ўйинларга қаратганман. Ҳар доим жамоа ва мухлислар учун 100% бериламан. Бу клуб менга ҳамма нарсани берди," — дея италияликнинг сўзларини келтиради RMC Sport.
Эслатиб ўтамиз, Доннарумма хизматига “Манчестер Юнайтед”, “Милан” ва “Челси” жамоалари қизиқиш билдираётганди. Бироқ у жамоада қолишни хоҳламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист