Доннарумма: «Мақсадим – «Манчестер Сити» билан ЧЛда ғалаба қозониш»
Италиялик кипер "шаҳарликлар"даги мақсадини айтиб ўтди.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма янги жамоаси билан қандай мақсадларни ўз олдига қўйганини айтиб ўтди.
"Мақсадимиз – финалга чиқиш. Буни орзу қилаётганимни яширмайман. "Манчестер Сити" билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш - бу орзу, аммо биз матонатли бўлишимиз, меҳнат қилишимиз ва ҳар бир ўйинда ўзимизни кўрсатишимиз керак," - дея Доннарумманинг интервьюсидан иқтибос келтиради Италия ОАВ.
Эслатиб ўтамиз, август ойининг охирида “шаҳарликлар” 26 ёшли италиялик киперни ўз сафига қўшиб олди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист