Доннарумма «Манчестер Сити» қанча маош олиши маълум
Фото: Getty Images
“ПСЖ” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма “Манчестер Сити” билан шахсий шартнома шартлари бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда La Stampa нашри хабар қилмоқда.
Манбага кўра, Доннарумма “шаҳарликлар”га ўтса, йилига 12 миллион евро маош олади. Бироқ қўшимча бонуслар ҳам ҳисобга олинса, бу миқдор янада ошиши мумкин.
Аввалроқ Париж клуби 26 ёшли дарвозабон учун дастлаб 50 миллион евро сўраган эди. Аммо “ПСЖ” яқин кунлар ичида бу қийматни 35 миллион еврога тушириши мумкин.
Маълумот учун, Доннаруманинг “ПСЖ” билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунга етади. Унинг Transfermarkt’даги нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Баҳром Бобонов
Редактор