Доннарумма келажаги ҳақида гапирди
Фото: Getty Images
"ПСЖ" дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма келажаги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Клуб билан шартномам яна бир йилга амал қилади. Ҳаммаси нафақат менга, балки "ПСЖ"га ҳам боғлиқ.
Агар клуб менинг қолишимни истаса, мен бу ерда ўйнашда давом этаман. Биз фақат шартномани узайтиришимиз керак, аммо қарор "ПСЖ"да", - дейди Доннарумма.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли дарвозабон парижликлар сафида 2021 йилдан буён ўйнамоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист