locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Доннарумма ўйинни ёндирмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

Айни дақиқаларда УЕФА чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки ўйинлар доирасидаги “Арсенал” ва “ПСЖ” жамоалари ўртасидаги қизиқарли учрашувнинг иккинчи бўлими давом этмоқда.

Лондон ҳамда Париж клублари зўр ўйин намойиш этиб, бежизга ярим финалгача етиб келмаганини исботламоқда. Айниқса, “ПСЖ”нинг италиялик дарвозабони Жанлуижжи Доннарумма ватандоши Жанлуижжи Буффонни эслаб юбормоқда.

Доннарумма ўйин давомида бир неча марта жуда мураккаб бўлган тўпларни қайтаришга эриша олди. Бир сўз билан айтганда, бирин-кетин сейфларни амалга оширяпган Жанлуижжи Доннарумма ўйинни ёндирмоқда.

Агар бугун “ПСЖ” ғалаба қозона олса, катта эҳтимол билан Доннарумма учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг