locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Доннарумма Холанд ва Мбаппе ўртасида танлов қилди

Италиялик посбон ҳозирда «Ман Сити» шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Доннарумма Холанд ва Мбаппе ўртасида танлов қилди
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма «шаҳарликлар» ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва «Реал» форварди Килиан Мбаппе ўртасида танлов қилди.

Эслатиб ўтамиз, италиялик посбон 2021/2024 йиллар оралиғида Мбаппе билан бирга «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган.

«Эрлинг чап оёқли, шу боис у Килиандан фарқ қилади. Иккаласи ҳам рақибларга босим ўтказа олади, уларга қарши ўйнаш осон эмас. Шундай бўлса-да, мен жамоамда Эрлинг ўйнаши афзал бўлар эди», — деди Доннарумма.

Маълумот учун, Холанд жорий мавсум барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Мбаппе эса 15 та ўйин ўтказиб, 16 та гол ва 2 ассист муаллифига айланди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг