locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Доннарумма 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони — ФИФА

У 7 нафар дарвозабонни ортда қолдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Доннарумма 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони — ФИФА
ФОТО: Getty images

"Манчестер Сити" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ФИФА талқини бўйича ўтган мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Шундай қилиб, италиялик дарвозабон энг яхши дарвозабонга бериладиган The Best мукофотини қўлга киритди.

Ўтган йили Италия терма жамоаси дарвозабони "ПСЖ" сафида Чемпионлар лигаси, Франция чемпионати, мамлакат кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиқди.

Шунингдек, Алиссон Беккер ("Ливерпуль" ва Бразилия), Тибо Куртуа ("Реал" ва Бельгия), Эмилиано Мартинес ("Астон Вилла" ва Аргентина), Мануэль Нойер ("Бавария" ва Германия), Давид Райя ("Арсенал" ва Испания), Ян Зоммер ("Интер" ва Швейцария) ва Войцех Шесни ("Барселона" ва Польша) ҳам совринга даъвогарлик қилганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг