locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дониёр Усмонов: «Сўғдиёна» ўзи яратган имкониятлардан фойдаланди»

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган «Сурхон» ва «Сўғдиёна» учрашувида 1:3 натижаси қайд этилди ва термизликлар мағлубиятга учради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дониёр Усмонов: «Сўғдиёна» ўзи яратган имкониятлардан фойдаланди»
photo: Surxon fk

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган «Сурхон» ва «Сўғдиёна» учрашувида 1:3 натижаси қайд этилди ва термизликлар мағлубиятга учради.

Ўйиндан кейин «Сурхон» ёрдамчи мураббийи Дониёр Усмонов мағлубият сабаби ҳақида фикр билдирди.

— Учрашув ҳақида фикрларим... Биринчи бўлимни фаол бошладик. Ўйиннинг бошини яхши бошладик. Ҳаммаси бизнинг назоратимиз остида бўлаяпти, деб ўйлаган эдик. Иккинчи таймга чиққанда, ўзимизда бўлган имкониятлардан фойдалана олмадик ва рақибимиз — «Сўғдиёна» жамоаси ўзи яратган имкониятлардан фойдаланди. Биз эса ҳамма нарсани ўтказиб юбордик.

Ўйин тўғрисида қисқача айтганда, менинг фикрим шу. Лекин йигитлар қўлдан келганча борини бериб ўйнашди. Ҳаммаларига унчалик эътирозим ҳам йўқ. Нафақат мен, балки мураббийлар штаби — ҳаммамизнинг ҳеч кимга эътирозимиз йўқ. Лекин ўша қайсидир вазиятда бизга бугунги ўйинда совуққонлик бироз етмишмади, деб ўйлайман», - дея Усмоновнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг