locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дониёр Нарзуллаев — \"Металлург\" футболчиси!

Дониёр профессионал фаолияти давомида "Насаф", "Металлург", "Нефтчи" ва "Шўртан" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дониёр Нарзуллаев — "Металлург" футболчиси!
photo: Metallurg FK

Янги мавсумга режа асосида пухта тайёргарлик кўраётган жамоамиз таркибни шакллантириш ишларида ҳам фаолликни унутмаяпти.

Жумладан, ярим ҳимоя чизиғига тажрибали футболчи, ўзбек футболи ишқибозларига яхши таниш бўлган Дониёр Нарзуллаев таклиф этилди. 2021 йил клубимиз шарафини ҳимоя қилган вингер Бекободга қайтди ва янги мавсумда "Металлург" сафида тўп тепади.

Тажрибали футболчи Ўзбекистон Суперлигада 156 та ўйинда 10 та гол урган ва 11 марта шерикларига голли узатма етказиб берган. Осиё Чемпионлар Лигасида 11 учрашувда майдонга тушган (2 та ассист), ОЧЛ 2 мусобақасининг 2 беллашувида (1 та ассист) ва ОФК Кубогида 4 та ўйин (1 та ассист) ўтказган. Ўтган мавсум Ғузорнинг "Шўртан" клуби етакчи футболчиларидан бири бўлиб, клуб сафида Суперлиганинг 26 учрашувида 6 та гол уриб, 4 та голли узатма етказиб берган, қатор беллашувларда жамоани майдонга сардор сифатида бошлаб тушган.

Дониёр профессионал фаолияти давомида "Насаф", "Металлург", "Нефтчи" ва "Шўртан" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

"Дониёр Нарзуллаев янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва унга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз.

Дониёр Нарзуллаев
Туғилган санаси: 11.04.1995
Туғилган жойи: Қарши шаҳри
Бўйи: 1.81
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Насаф", "Металлург", "Нефтчи", "Шўртан".

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг