locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Доналд Трамп ЖЧ-2026ни тарихдаги энг муваффақиятли жаҳон чемпионати деб атади

Турнир 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Доналд Трамп ЖЧ-2026ни тарихдаги энг муваффақиятли жаҳон чемпионати деб атади
ФОТО: Getty images

АҚШ президенти Доналд Трамп бўлажак жаҳон чемпионати — 2026ни ФИФА тарихидаги энг муваффақиятлиси деб атади. Турнир 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

«Бу ФИФА тарихидаги энг муваффақиятли жаҳон чемпионати. Улар ҳеч қачон чипталарни бундай даражада сотмаган. Улар ҳеч қачон чипталарни бунчалик тез сотмаган. Бу ақлбовар қилмас ҳолат, чунки биз бу ерда «соккер» сўзини ишлатамиз, шундай эмасми? Бу мамлакатда соккер ҳақида ўйлашмайди. Бу энг муваффақиятли жаҳон чемпионати.

Мен Жанни [Инфантино] билан гаплашдим. У ажойиб раҳбар. У бунга ўхшаш ҳолат аввал ҳеч қачон бўлмаганини айтди», – дея Трампнинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC Sport’нинг X ижтимоий тармоғидаги аккаунти.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг