Дмитрий Селюк: Файзуллаевнинг Туркияга ўтиши – бу ЦСКАнинг эмас, Ўзбекистон терма жамоасининг ютуғи
Агентга кўра, Аббос миллий жамоада асосий ўйинчига айлангани учун трансфер амалга ошди
Расм: gettyimages.com
Футбол агенти Дмитрий Селюк «Азия Спорт» нашрига берган интервьюсида Марказий Осиё футболи ва Аббосбек Файзуллаевнинг Туркияга трансфери ҳақида фикр билдирди.
«Аббоснинг Туркияга ўтиши аввало Ўзбекистон терма жамоасидаги муваффақиятли ўйини билан боғлиқ. У ерда у асосий футболчилардан бири эди ва жамоа Жаҳон чемпионатига чиқди. ЦСКАнинг бу трансфердаги хизмати минимал, чунки ўтган мавсумда у доим ҳам асосий таркибда майдонга тушмаган», — деди Селюк.
Агент шунингдек мухлисларнинг Файзуллаев клубдан кўра миллий жамоага кўпроқ эътибор қаратгани ҳақидаги фикрига изоҳ берди:
«Ҳа, кўриб турибсизлар, ҳамма нарса аниқ».
Бакрадзе Иман
Редактор