Дмитрий Плетнёв «Сурхон»ни тарк этди
Фото: Сурхон ПФК
Россиялик ярим ҳимоячи Дмитрий Плетнёв “Сурхон”ни тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футтболчи бир ярим мавсум йил давомида термизлилкар сафида ҳаракат қилди. Икки томоннинг ўзаро келишувига кўра жамоани тарк этди.
Ҳамкорлик даврида Плетнёв “Сурхон” таркибида 42 та ўйинда майдонга тушиб, “гол+пас” тизими бўйича 6 (2+4) очко жамғарди.
“Клубимиз Дмитрийга майдондаги фидойилиги ва профессионаллиги учун миннатдорчилик билдиради ҳамда кейинги фаолиятида омад тилайди”, - дейилади клуб хабарида.
Баҳром Бобонов
Редактор