locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дмитрий Ан: «Йигитлар ёмон кўринишмади»

Мураббий Ўзбекистоннинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дмитрий Ан: «Йигитлар ёмон кўринишмади»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан ЖЧ-2026'даги миллий жамоадаги муҳит ҳақида фикр билдирди.

«Бу бизнинг терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатидаги дебюти. Йигитлар ёмон кўринишмади. Қаердадир диққатни жамлаш етишмади. Ҳисобни тенглаштиришганида, янада ҳушёрроқ ва интизомлироқ ўйнаш керак эди. Шу билан бирга жамоа ёмон кўринмади. Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги дебютидан жуда хурсандман ва фахрланаман.

Ҳозир Қирғизистонда бош мураббий бўлиб ишлаяпман. Шу ерда бўла туриб, биз, албатта, Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинини томоша қилдик. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги таниш-билишлар ва яқинлар муҳит ҳақида гапириб беришмоқда. У ерда ҳақиқатан ҳам терма жамоанинг дебют ўйинини томоша қилиш учун иш кунини бошқа кунга кўчиришган, чунки Тошкент вақти билан у эрталабки соат 7 да бўлди.

Бутун мамлакат бизнинг терма жамоамизга мухлислик қилмоқда ва уни қўллаб-қувватламоқда. Ўйлайманки, йигитлар мамлакатимиз учун курашишга майдонга тушаётганда буни ҳис қилишади», — деди Ан «Чемпионат» мухбири Егор Кабак билан суҳбатда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг