Диёр Холматов: «Насаф»ни мағлуб этиб, мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз»
"Навбаҳор" футболчиси ўйин олдидан фикр билдирди.
Фото: Навбаҳор ПФК
Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Насаф" учрашуви арафасида "лочинлар"нинг 24 ёшли ярим ҳимоячиси Диёр Холматов бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бўлажак учрашувда чиройли ўйин намойиш этиб, ғалабали сериямизни давом эттиришни хоҳлаймиз. Шу орқали мухлисларимизга ва биз учун барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокимига қувонч улашиш ниятидамиз. Буни амалга ошириш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.
Бу сафарги рақибимиз — "Насаф" кучли жамоа. Унинг таркибида маҳоратли футболчилар бор. Биз рақибни ўрганиб чиқдик ва шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа, "Насаф"ни мағлуб этиб, жамоамиз мухлисларини хурсанд қиламиз", — деди Диёр Холматов.
Розикжон Султонмуродов
Журналист