Диоманде “Реал”даги ўйин вақтидан норози — манба
“Реал Мадрид” вингери Ян Диоманде жамоада олаётган ўйин вақтидан норози. 19 ёшли футболчи янги клубида каттароқ ролга эга бўлишни кутган, бироқ мавсум бошида асосан захирадан майдонга тушмоқда. Бу ҳақда OK Diario хабар берди.
Манбага кўра, ивуарлик футболчи бундай вазиятни кутмаган ва кўпроқ имконият олишни истамоқда. “Реал”да эса Диомандени шошилмасликка ва жамоага мослашиш учун сабр қилишга чақиришмоқда.
Диоманде жорий мавсум “Реал” сафида барча мусобақаларда 5 та учрашувда майдонга тушиб, жами 94 дақиқа ўйнади. У ҳозирча бирор марта асосий таркибда майдонга тушмаган ва гол ёки ассист қайд этмаган.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” Диомандени ёзда “РБ Лейпциг”дан 125 миллион евро эвазига сотиб олди. Бу трансфер уни клуб тарихидаги энг қиммат харидга айлантирди.