Диоманд «ПСЖ» билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди — Романо
Томонлар беш йиллик шартноманинг асосий шартлари ва футболчининг маоши бўйича келишиб олган.
ФОТО: Getty images
Ян Диоманд “ПСЖ” билан дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, томонлар беш йиллик шартноманинг асосий шартлари ва футболчининг маоши бўйича келишиб олган. Диоманднинг ўзи ҳам фаолиятини айнан Париж клубида давом эттиришни истамоқда.
Энди “ПСЖ” раҳбарияти ва футболчининг вакиллари унинг трансфер ҳуқуқига эгалик қилувчи “Лейпциг” билан расмий музокараларни бошлайди.
Шунингдек, Диоманд трансфери Магнес Аклиуш бўйича эҳтимолий келишувдан алоҳида олиб борилаётгани таъкидланмоқда. Бироқ Париж клуби ҳар икки йўналишда ҳам иш олиб бормоқда.
2025/26 йилги мавсумда Диоманд “Лейпциг” сафида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист