locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Диогу Жота АПЛ клуби шон-шуҳрат залига киритилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Диогу Жота АПЛ клуби шон-шуҳрат залига киритилди
Фото: Getty Images

"Вулверхэмптон"нинг собиқ ҳужумчиси Диогу Жота клуб шон-шуҳрат залига киритилди. Бу ҳақда "бўрилар" расмий сайти хабар бермоқда.

"Диогу Жота клубдаги ажойиб ютуқлари ва унинг кетиши футбол оламига чуқур таъсир кўрсатгани учун "Вулверхэмптон" шон-шуҳрат залига киритилди," - дейилади "Вулверхэмптон" баёнотида.

Июль ойи бошида Жота Испаниянинг ғарбий қисмида, Самора провинциясида содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлди. Ҳужумчи билан бирга машинада унинг укаси, профессионал футболчи Андре Силва ҳам бўлган.

Жота 2017 йилдан 2020 йилгача "Вулверхэмптон" сафида тўп тепган. Бу даврда у барча мусобақаларда 131 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол ва 19 та голли узатмани амалга оширди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг