locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» жамоаси учун ўйин қоидаларига киритилган ўзгаришлар бўйича семинар ташкил этилди

Мураббийлар ва футболчиларни қизиқтирган саволларга Зокир Қодиров томонидан батафсил жавоб берилди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Динамо» жамоаси учун ўйин қоидаларига киритилган ўзгаришлар бўйича семинар ташкил этилди
Фото: Динамо ПФК

Суперлига иккинчи қисми стартидан аввал Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази томонидан клублар учун ўйин қоидаларига киритилган ўзгаришлар бўйича семинар ташкил этилмоқда.

Хусусан, бугун 14 июл куни «Динамо» жамоаси аъзолари учун клуб қароргоҳида ЎзФҲМ мутахассиси, таниқли назоратчи Зокир Қодиров иштирокида IFAB томонидан футбол ўйин қоидаларига киритилган сўнгги ўзгаришлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳамда амалиётда қўлланиш тартиби юзасидан батафсил тақдимот ўтказилди.

Шунингдек, ЖЧ-2026даги видеолавҳалар орқали турли ўйин вазиятлари таҳлил қилиниб, янги қоидалар асосида ҳакамлар томонидан қабул қилиниши лозим бўлган қарорлар юзасидан амалий мисоллар кўрсатилди. Ўз ўрнида мураббийлар ва футболчиларни қизиқтирган саволларга Зокир Қодиров томонидан батафсил жавоб берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг