«Динамо» жамоаси Суперлига 13-тури доирасида «Сурхон»га қарши майдонга тушади
Бугун, 23 июль куни «Динамо» жамоаси Суперлига 13-тури доирасида «Сурхон»га қарши майдонга тушади.
«Динамо» - «Машъал» (3:1) ўйинидан 80 кун ўтиб, «Динамо» жамоаси Суперлига доирасида Самарқандда мухлислари қаршисида яна майдонга тушади. Термизда ўтиши лозим бўлган баҳс майдон тайёр эмаслиги сабаб Самарқандга кўчирилди.
Анвар Ғофуров мураббийлигидаги «Сурхон» сўнгги турда – 18 июль куни Андижондан ғалаба билан қайтган бўлса, Вадим Абрамов устозлигидаги «Динамо» Навоийдан 3 очко билан қайтди. Бу турда ҳам икки томон фақат ғалабани кўзлаб, турнир жадвалида кўтарилиш имкониятига эга.
Устоз-шогирд мураббийлар тўқнашувида Самарқанд жамоасини қўллаб-қувватлаш учун «Динамо» стадионига таклиф этамиз! Чипта нархи 25 минг сўм. Ажойиб футбол атмосферасида кўҳна шаҳар жамоасини қўллаб-қувватланг!
Суперлига. 13-тур
23 июль (пайшанба)
«Сурхон» - «Динамо»
Самарқанд, «Динамо» стадиони.
Ўйин бошланиш вақти: 20:00
ТВ-трансляция: Спорт