«Динамо» жамоаси Дубайга етиб келди
Янги мавсумга сўнгги тайёргарлик доирасида «Динамо» жамоаси бугун, 6 феврал куни Тошкент – Дубай авиарейси орқали Бирлашган Араб Амирликларига етиб келди.
6-20 феврал кунлари БААда жамоамизни кунига икки маҳалдан машғулотлар ҳамда 5та ўртоқлик ўйини кутиб турибди.
Аввал хабар берганимиздек, Вадим Абрамов шогирдлари Россиянинг 10 карра чемпиони «Зенит» (9 феврал), 12 феврал куни 13 карра Арманистон чемпиони «Пюник» билан баҳс ўтказса, 14 февралда Россиянинг 3 карра чемпиони «Локомотив» Москвага қарши майдонга тушилади. Яна икки кун ўтиб – 16 февралда эса Қозоғистоннинг 7 карра чемпиони «Астана» клуби «Динамо»га қарши ўйин ўтказади. 19 февралда эса 2025 йил Қозоғистон Премьер-лигасида 4-ўринни эгаллаган «Елимай» клуби кўҳна шаҳар жамоасининг Дубай йиғинидаги сўнгги рақибига айланди.