«Динамо» жамоаси бугун Самарқандда йиғилади
Марказий сектор учун мавсумий абонементлар сотуви бўйича расмий эълон берилади.
Фото: Динамо ПФК
Бугун, 23 феврал куни «Динамо» жамоаси Самарқанддаги қароргоҳида йиғилади.
Кўҳна шаҳар жамоаси Тошкент ва БААда ўтказилган мавсум олди йиғинларни якунлаб, Самарқанддаги қароргоҳида тўпланади ва 28 феврал куни Суперлига 1-тури доирасида «Навбаҳор»га қарши кечадиган ўйин учун сўнгги тайёргарликларни бошлайди. 1-тур ўйинига қадар «Динамо»нинг мавсум олди анъанавий таништирув маросими ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда расмий маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, Суперлига 1-турининг марказий ўйини саналмиш «Динамо» - «Навбаҳор» учрашуви 28 феврал, шанба куни соат 19:15да бошланади. Самарқанддаги ўйинга қизиқиш жуда юқори, яқин орада ўйин чипталари ва марказий сектор учун мавсумий абонементлар сотуви бўйича расмий эълон берилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист