locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» «Зенит»га қарши майдонга тушади

Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Динамо» «Зенит»га қарши майдонга тушади
Фото: Динамо ПФК

Янги мавсумга БААда тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси 2-йиғин доирасидаги дастлабки ўйинни Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубига қарши ўтказади.

Учрашув Россия клуби таклифига кўра, Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади. «Динамо» жамоаси бугун ушбу баҳсда майдонга тушиш учун Дубайдан БАА пойтахти томон йўлга отланади. Россияннинг 10 карра чемпиони саналмиш Сергей Семак бошчилигидаги жамоа ва Вадим Абрамов шогирдлари икки йил аввал ҳам Абу-Дабида ўзаро учрашганди.

«Зенит» - «Динамо» ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви маҳаллий вақт билан соат 16:00да, Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади. Ўйин жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.

Халқаро ўртоқлик ўйини. Абу-Даби
9 феврал (душанба)
«Зенит» (Россия) - «Динамо» (Ўзбекистон)
Ўйин бошланиш вақти: 16:00 (БАА), 17:00 (Ўзб).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг