locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» янги мавсумга БААда тайёргарлик кўради

Йиғин давоммида назорат учрашувлари ташкил этилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Динамо» янги мавсумга БААда тайёргарлик кўради
Фото: Динамо ПФК

Бугун, 23 декабрдан «Динамо» жамоаси Самарқандда янги мавсум тайёргарлик режаси доирасидаги дастлабки ўқув-машғулот йиғинига киришади.

Янги мавсумда янги марраларни кўзлаётган «Динамо»нинг тайёргарлик режаси ишлаб чиқилган бўлиб, селекция ишлари ҳам давом эттирилмоқда. Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоамиз 23-30 декабр куни Самарқандда машғулотга киришса, Янги йил байрамидан кейин – 3 январ куни Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Пойтахтда ўтадиган икки ҳафталик тайёргарлик жараёнидан сўнг «Динамо» жамоаси 16 январдан Бирлашган Араб Амирликларига йўл олади.

Абу-Дабида ўтадиган икки ҳафталик йиғин давомида бир қатор хориж клублари билан ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда батафсил маълумот берилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг