«Динамо» сардори мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда
Мустафоев 17 йил аввал профессионал футболдаги дебютини ўтказган.
Фото: Динамо ПФК
Бундан 17 йил аввал «Динамо» сафида профессионал футболдаги дебютини ўтказган Салим Мустафоев ҳозирга келиб жамоамизнинг сардори саналади.
Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини жиддий жароҳат сабабли ўтказиб юборган Салим Мустафоев ярим йил ичида тўлиқ тикланиб, декабр ойида жамоавий машғулотларга қўшилганди. 34 ёшли ҳимоячи ҳақиқий профессионаллиги эвазига яна машғулотларга зўр бериб ишламоқда.
“Мустафоев меҳнатсеварлиги, кучли иштиёқи ва характери, тажрибаси ва етакчилик қобилияти билан жамоада ўзидан ёш ўйинчиларга ўрнак бўлиб, доим ёрдамга шай. Ишонамизки, «Динамо» сардори 2026 йилги мавсумда ҳам ўз ўйинлари билан жамоамизни муваффақият сари етаклаб, кўзланган марраларга етишади”, - дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист