«Динамо» Россиянинг 3 карра чемпиони «Локомотив»га қарши майдонга тушади
Ўзбекистон вақти билан соат 13:00да бошланади.
Фото: Динамо ПФК
Бугун, 14 феврал куни «Динамо» жамоаси БАА иккинчи йиғини доирасидаги учинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз Россиянинг 3 карра чемпиони саналмиш «Локомотив» клубига қарши майдонга тушади. Москва ва Самарқанд клуби ўртасидаги ўйин Абу-Дабида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 12:00, Ўзбекистон вақти билан соат 13:00да бошланади.
«Локо» Россия Премьер-лигасида 1-даврадан кейин чемпионлик учун курашмоқда ва ЦСКАни ортда қолдирган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Дастлабки икки ўриндан «Краснодар» ва «Зенит» ўрин олган.
Ўртоқлик ўйини.
14 феврал (шанба)
«Локомотив» (Россия) - «Динамо» (Ўзбекистон)
Ўйин бошланиш вақти: 12:00 (БАА), 13:00 (Ўзб).
Розикжон Султонмуродов
Журналист