locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» Россия, Арманистон ва Қозоғистоннинг кўп карра чемпионларига қарши ўйин ўтказади

Абу-Даби ва Дубайда жамоани яна 4та учрашув кутиб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Динамо» Россия, Арманистон ва Қозоғистоннинг кўп карра чемпионларига қарши ўйин ўтказади
Фото: Динамо ПФК

Суперлига-2026га якуний тайёргарлик босқичини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказадиган «Динамо» жамоаси бир қатор номдор клубларга қарши майдонга тушади. Клуб матбуот хизмати 1-йиғинда бўлгани каби Дубайдаги 2-йиғинни ҳам тўлиқ ёритиб боришни режалаштирган.

Самарқанд клуби БААдаги 1-йиғинда ЦСКА устидан ғалабага (4:3) эришгач, куни кеча Россиянинг 10 карра чемпиони «Зенит» билан ўртоқлик ўйини борасида келишувга эришганини маълум қилгандик. Санкт-Петербург клуби билан 9 феврал кунги баҳс йиғиндаги 1-ўйин бўлади, Абу-Даби ва Дубайда жамоамизни яна 4та учрашув кутиб турибди.

Хусусан, 12 феврал куни 13 карра Арманистон чемпиони «Пюник» билан баҳс ўтказилса, 14 февралда Россиянинг 3 карра чемпиони «Локомотив» Москвага қарши майдонга тушилади. Яна икки кун ўтиб – 16 февралда эса Қозоғистоннинг 7 карра чемпиони «Астана» клуби «Динамо»га қарши ўйин ўтказади. 19 февралда эса 2025 йил Қозоғистон Премьер-лигасида 4-ўринни эгаллаган «Елимай» клуби кўҳна шаҳар жамоасининг Дубай йиғинидаги сўнгги рақибига айланади.

Ушбу баҳсдан кейин «Динамо» Ўзбекистонга қайтиб, Самарқандда ўтадиган Суперлига 1-тури доирасидаги «Навбаҳор»га қарши ўйинга ҳозирлик кўради.

«Динамо»нинг БАА 2-йиғинидаги ўйинлари рўйхати (6-20 феврал):

9 феврал. Абу-Даби
«Динамо» - «Зенит» (Россия)

12 феврал. Дубай
«Динамо» - «Пюник» (Арманистон)

14 феврал. Абу-Даби
«Динамо» - «Локомотив» (Россия)

16 феврал. Дубай
«Динамо» - «Астана» (Қозоғистон)

19 феврал. Дубай
«Динамо» - «Елимай» (Қозоғистон).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг