«Динамо» раҳбариятида ўзгариш бўлди
Унинг ўрнига директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Шуҳрат Рўзиев тайинланди.
Фото: Динамо ПФК
Самарқанднинг "Динамо" клуби раҳбариятида ўзгариш содир бўлди.
Бунгача клуб директори сифатида фаолият юритиб келган Дилшод Шарофиддинов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Шуҳрат Рўзиев тайинланди.
Аввалроқ жамоа ҳужумчи Анваржон Ҳожимирзаев билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришганди.
Клубни Марко Станоевич ва Ратиньони билан хайрлашганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист