locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» Плетнёв билан хайрлашди

Келишув икки томоннинг ўзаро розилиги асосида бекор қилинган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Динамо» Плетнёв билан хайрлашди
Фото: Динамо ПФК

Янги мавсум олдидан «Динамо» ПФК таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.

2025 йилги мавсумнинг иккинчи давраси олдидан «Динамо» сафига эркин агент сифатида қўшилиб, 1,5 йиллик шартнома имзолаган Дмитрий Плетнёв жамоани тарк этди. Россиялик 27 ёшли легионер билан амалдаги келишув икки томоннинг ўзаро розилиги асосида бекор қилинганини маълум қиламиз.

«Динамо» ПФК Дмитрий Плетнёвнинг янги жамоасидаги фаолиятига омад тилаб, ярим йиллик ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради. У клубимиз сафида Суперлигада 14 ўйинда 2та гол ва битта ассистга муаллифлик қилди.

«Динамо» ПФК мавсум олди таркибни кучайтириш учун селекция жараёнини давом эттирмоқда. Янги трансферлар борасида расман келишувга эришилса, эълон қилинади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг