locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» ПФКнинг янги мавсум олди таништирув маросимига марҳамат!

2026 йилги янги футбол мавсумига пухта тайёргарлик кўрган «Динамо» ПФК ўз анъанасига кўра, футболчилар тақдимотини ўтказади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Динамо» ПФКнинг янги мавсум олди таништирув маросимига марҳамат!
photo: Dinamo fk

«Динамо» ПФКнинг янги мавсум олди таништирув маросимига марҳамат!

2026 йилги янги футбол мавсумига пухта тайёргарлик кўрган «Динамо» ПФК ўз анъанасига кўра, футболчилар тақдимотини ўтказади.

Таништирув маросими 26 февраль, пайшанба куни Самарқанд шаҳридаги «Ёшлар маркази» катта залида ўтказилади. Тадбирда жамоа аъзолари, вилоят ҳокимлиги, ҳомий ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, мухлислар, ёш футболчилар, Самарқанд футбол жамоатчилиги иштирок этади. Тақдимот маросимида вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Адиз Бобоев, клуб раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов иштирокида «Динамо» футболчиларига янги либослар топширилиши режалаштирилган.

«Динамо» жамоасининг барча мухлислари ҳамда ОАВ вакилларини тақдимот маросимига таклиф этамиз. Тадбир бошланиш вақти эртага маълум қилинади. Янги футбол мавсумига бағишлаб, кўтаринки кайфиятда ўтиши режалаштирилган тақдимот маросимига марҳамат!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг