«Динамо» ПФК шартномаси якунига етаётган бир қатор ўйинчилар билан келишувни узайтиришда давом этмоқда
«Динамо» ПФК шартномаси якунига етаётган бир қатор ўйинчилар билан келишувни узайтиришда давом этмоқда.
"2025 йилги мавсум бошида жамоамиз сафига қўшилган дарвозабон Эдем Неманов Вадим Абрамов мураббийлигида катта ўсишга эришди ва «Динамо»нинг ўз тарихидаги энг яхши натижаси такрорланишига ҳамда кубокда яримфиналгача етиб боришига ўз ҳиссасини қўшди. Самарқанддаги ўйинлари орқали Ўзбекистон олимпия жамоасидан ҳам чақирув олиб, муносиб ўйин кўрсатди. Жамоамиз 21 ёшли дарвозабон билан келишувни яна бир йилга узайтирди ва у 2026 йил охиригача «Динамо» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Умид қиламизки, мамлакатимизнинг энг иқтидорли голкиперларидан бири саналмиш Эдем Неманов 2026 йилги мавсумда ҳам «Динамо» шарафини муносиб ҳимоя қилиб, билдирилган ишончни оқлайди",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.