«Динамо» ПФК Марко Станоевич билан амалдаги келишув якунига етгани боис хайрлашганини маълум қилади
«Динамо» ПФК Марко Станоевич билан амалдаги келишув якунига етгани боис хайрлашганини маълум қилади.
Сербиялик 37 ёшли яримҳимоячи 2025 йил бошида «Динамо» билан бир йиллик шартнома имзолаган эди ва келишув якунига етгач, томонлар ўзаро дўстона хайрлашишди.
"Марко Станоевич мавсум давомида ўз ўйинлари, катта тажрибаси, инсонийлиги ва ҳақиқий профессионаллиги билан жамоамизнинг ютуқларига салмоқли ҳисса қўшди ҳамда Самарқандлик мухлислар меҳрини қозонди. У Суперлига-2025да 28 ўйинда майдонга тушиб, 1563 дақиқа ҳаракат қилиб, 2та голга муаллифлик қилди. Ўзбекистон кубоги бўйича ҳам 4та ўйинда тўп сурди. Бу орқали «Динамо»нинг кубокда яримфиналгача етиб боришига ва чемпионатда энг яхши натижасини такрорлашга ёрдам берди.
«Динамо» жамоаси Станоевичнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади. Ҳаммаси учун раҳмат, Марко!", - деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.