locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» - «Локомотив»: Ўзаро ўйинларда тенглик

«Динамо» ва «Локомотив» чемпионатлар тарихида ўзаро 32 марта тўқнаш келган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Динамо» - «Локомотив»: Ўзаро ўйинларда тенглик
Фото: Динамо ПФК

Суперлига 7-турининг эътиборли ўйинларидан бири «Динамо» ва «Локомотив» ўртасида бўлиб ўтади.

«Динамо» ва «Локомотив» чемпионатлар тарихида ўзаро 32 марта тўқнаш келган. «Динамо» 13 ўйинда ғолиб бўлган, 6 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. «Локомотив» «Динамо»ни ҳозирга қадар 13 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбати «Локо» томонида – 43:44. Ўзаро ўйинларда жамоалар 45 очкодан қўлга киритган.

«Локомотив»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. «Динамо»да бу кўрсаткич янада каттароқ – 5:0. 2009 йилги баҳсда Азамат Абдураимов бошчилигидаги «Динамо» Илҳом Юнусов, Дэвид Ония, Андрей Акопянц, Эркин Бойдуллаев, Баҳодир Насимовнинг Филимонов дарвозасига киритган голлари эвазига «Локо»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг