locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» Қирғизистонда йиғин ўтказади

Самарқанд клуби 30 июндан 11 июлга қадар Иссиқкўл шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
«Динамо» Қирғизистонда йиғин ўтказади
Фото: Динамо ПФК

Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик олиб бораётган «Динамо» жамоаси 28 июн куни Тошкентдаги йиғинни якунлади.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, тайёргарлик режаси доирасида икки кунлик дам олишдан кейин Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз хориж йиғинига жўнаб кетди.

Самарқанд клуби 30 июндан 11 июлга қадар Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Йиғин доирасида таркибда ўзгаришлар бўлиши ва жамоамиз назорат ўйинлари ўтказиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» Cуперлига 12-турида 18 июл куни Навоийда «Қизилқум» клуби меҳмони бўлади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг