«Динамо» бугун Россиянинг 6 карра чемпионига қарши ўйнайди
Бугун, 25 январ куни «Динамо» жамоаси Дубайдаги марказий ўртоқлик учрашувини Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАга қарши ўтказади.
Россия Премьер-лигаси грандларидан бири саналмиш Москва клуби Абу-Дабида йиғин ўтказмоқда. “Армиячилар” 3 кун аввал РПЛ иштирокчиси «Акрон»ни мағлуб (3:1) этган бўлса, «Динамо» Қозоғистон ва БАА клубларини мағлуб (3:1, 5:0) этди.
Игор Акинфеев сардорлигидаги ЦСКА клуби бугунги ўйинда жанговар таркибида тўп сурса, «Динамо»га Ўзбекистон миллий жамоасига йўл олган асосий таркибнинг 4 футболчиси – Анваржон Ҳожимирзаев, Фирдавс Абдураҳмонов, Жаҳонгир Ўрозов ва Эдем Неманов ёрдам бера олмайди.
Учрашувни Россиянинг «Okko» телеканали техник жамоаси ТВ-трансляция қилади. БАА пойтахтидаги ўйин соат 16:00да, Ўзбекистон вақти билан соат 17:00да бошланади.
Халқаро ўртоқлик ўйини.
25 январ, Абу-Даби.
ЦСКА (Москва, Россия) – Динамо (Самарқанд, Ўзбекистон)
Ўйин бошланиш вақти: 16:00 (БАА), (17:00, Ўз)
Стадион: Абу-Даби, Ле Меридиене.