locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» «Арал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

5 февраль куни «Динамо» жамоаси Тошкентда Нукуснинг «Арал» клубига қарши майдонга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» «Арал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
photo: Dinamo fk

Ўртоқлик ўйини. «Динамо» «Арал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бугун, 5 февраль куни «Динамо» жамоаси Тошкентда Нукуснинг «Арал» клубига қарши майдонга тушди.

Учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари Неъматилла Қутибоев мураббийлигидаги Про лига иштирокчисини йирик ҳисобда мағлуб этишди.

Ўйиннинг 2-дақиқасида Анваржон Ҳожимирзаевнинг узатмасидан кейин Азизбек Аманов ҳисобни очган бўлса, 8-дақиқада яна Ҳожимирзаевнинг узатмасидан кейин ҳужумга етиб келган уругвайлик ҳимоячи Мауро Бразил боши билан ажойиб голга муаллифлик қилди – 2:0.

Иккинчи бўлимда эса Нурилло Тўхтасинов ва Миржахон Мираҳмадов ҳисобни янада йириклаштирди – 4:0.

Бугунги баҳсда француз ҳимоячиси Маҳаммаду Дембеле жамоамиз кўригида қатнашди.

Ўртоқлик ўйини. 5 февраль
«Динамо» - «Арал» - 4:0
Голлар: Азизбек Аманов 2, Мауро Бразил 8, Нурилло Тўхтасинов 55, Миржахон Мираҳмадов 77.
«Динамо»: Эдем Неманов, Санжар Қодирқулов, Жалолиддин Жумабоев, Жаҳонгир Ўрозов, Маҳаммаду Дембеле, Драмане Салоу, Жаҳонгир Абдусаломов, Акбар Худойбердиев, Анваржон Ҳожимирзаев, Азизбек Аманов, Улуғбек Ҳошимов.
Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар: Сарвар Каримов, Улуғбек Абдуллаев, Расул Йўлдошев, Кингсли Сарфо, Бектемир Абдуманнов, Нурилло Тўхтасинов, Фирдавс Абдураҳмонов, Хислат Халилов, Миржахон Мираҳмадов, Абдулахад Ҳошимов, Беҳрузбек Облоқулов.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг