Дин Хёйсен рулда телефон билан тушган сурати сабаб танқид қилинди
«Реал Мадрид» ҳимоячиси Дин Хёйсен ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат сабаб мухлислар танқидига учради. Суратда футболчи жамоадоши Тиаго Питартч билан автомобильда бўлиб, бир қўлида телефон, иккинчи қўлида эса рулни ушлаб тургани кўринади. Воқеа ҳақида Marca нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, суратни Тиаго Питартч ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирган. Шундан сўнг айрим «Реал Мадрид» мухлислари Хёйсеннинг ҳаракатини хавфли деб баҳолаб, уни кескин танқид қилган. Бироқ сурат автомобиль айнан ўша пайтда ҳаракатланаётганини аниқ тасдиқламайди.
Хёйсен яқинда Испания терма жамоасига яна чақирув олди. Шу билан бирга, у «Реал Мадрид»нинг 10 октябрь куни «Вильярреал»га қарши ўтказадиган учрашувида майдонга туша олмайди. Ҳимоячи «Атлетико»га қарши Мадрид дербисида қизил карточка олгани сабаб дисквалификация қилинган.
Маълумот учун, 21 ёшли Дин Хёйсен 2026/27 мавсумида «Реал Мадрид» сафида барча мусобақаларда 7 та учрашувда майдонга тушиб, жами 592 дақиқа ўйнаган. У Ла Лигада 6 та учрашувда 502 дақиқа, Чемпионлар лигасида эса 1 та баҳсда 90 дақиқа ҳаракат қилган. Ҳозирча гол ва голли узатма қайд этмаган, Ла Лигада эса 1 та қизил карточка олган.