locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дин Хейсен Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 қайдномасидан четда қолганига муносабат билдирди

«Реал» ҳимоячиси ЖЧ-2026 олдидан жамоадошларига омад тилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Дин Хейсен Испания миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун эълон қилинган якуний қайдномасига киритилмаганига муносабат билдирди.

«Жаҳон чемпионатига йўл олаётган барча жамоадошларимни табриклайман! Мен уларни худди ҳар бир испаниялик каби уйдан туриб қўллаб-қувватлайман», — деб ёзди иқтидорли ҳимоячи ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтадиган ушбу нуфузли турнир учун Испания терма жамоаси бош мураббийи «қироллик клуби»нинг бирор бир аъзосини таркибга жалб этмади ва бу қарор кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Дин Хейсен якунланган мавсумда «Реал Мадрид» сафида барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда жами 40 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.

Ёш ҳимоячи Испания бош жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги учрашувларида ҳамда 2025 йилги УЕФА Миллатлар Лигаси баҳсларида бевосита иштирок этиб, жамоанинг асосий таркиб ўйинчиларидан бири бўлиб келаётганди. Шунига қарамай, у якуний рўйхатдан жой ололмади ва эндиликда бор эътиборини янги мавсумга тайёргарликка қаратади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг