locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дилшодбек Ахмадалиев — ОКМК ФК футболчиси

Ахмадалиев 2021 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дилшодбек Ахмадалиев — ОКМК ФК футболчиси
Фото: ОКМК

ОКМК футбол клуби жамоанинг кўп йиллик шаклланган ўйин услубини сақлаб қолиш ва ўнг қанотдаги тактик устунликни янада ошириш мақсадида, тажрибали ҳимоячи Дилшодбек Ахмадалиевни ўз сафига қайтарди.

Жамоанинг янги мавсум олдидан шакллантирилаётган таркибини янада кучайтириш, ҳимоя чизиғида барқарорликни таъминлаш ҳамда футболчининг кўп йиллик тажрибасини инобатга олган ҳолда, клуб раҳбарияти ва футболчи ўртасида қайта музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасига кўра, Дилшодбек Ахмадалиев яна «кончилар» сафида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. ОКМК ФК ва маҳорати футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.

Маълумот ўрнида, Дилшод Ахмадалиев 2021 йилдан буён жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақтга қадар ОКМК либосида 146 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 18 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг жамоа тизимини мукаммал билиши ва кўп йиллик фидойилиги янги мавсум олдидан мураббийлар штаби учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг