locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дилшод Шарофетдинов «Динамо» U19 жамоасини бошқаради

У шунингдек, жамоа техник директори сифатида ҳам фаолият юритади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дилшод Шарофетдинов «Динамо» U19 жамоасини бошқаради
Фото: ЎФА

«Динамо» ПФК раҳбарияти 2026 йилги мавсумда маҳаллий ёш ўйинчиларни тарбиялаш ва уларни асосий жамоага тайёрлаш масаласига ҳам эътиборни янада оширмоқда.

Шу мақсадда, ўтган йиллар давомида «Динамо» клуби шарафини ҳимоя қилган, клуб мураббийлар штаби ва раҳбариятида фаолият юритган Дилшод Шарофетдиновга «Динамо» U19 жамоасини бошқариш вазифаси юклатилди. У шунингдек, жамоа техник директори сифатида ҳам фаолият юритади.

«Динамо» U19 жамоасида самарқандлик яна бир маҳаллий мутахассис Акмал Холматов ҳам мураббий сифатида иш бошлади. Акмал ўтган йиллар давомида ҳам «Динамо» ёшлар жамоаларида муваффақиятли фаолият юритган эди. Дилшод Шарофетдинов ва Акмал Холматов U19 жамоасини янги даражага олиб чиқиб, янги иқтидорларни кашф этиш ва ўринбосарлар ҳамда асосий жамоага тайёрлаш устида биргаликда иш олиб боришади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг