locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дилшод Рузметофф «Андижон» клубида иш бошлади

Янги мутахассис билан 2025 йилнинг 31 декабр санасига қадар шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дилшод Рузметофф «Андижон» клубида иш бошлади
Photo: Andijon FK

«Андижон» жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Халқаро аренада ҳар томонлама клубнинг имиджини ошириш устивор вазифалардан бири саналади.

Шу мақсадда «Андижон» жамоасининг раҳбарият тизимида янги кадр иш бошлади.

Клубда бош директорнинг ташқи ишлар бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди ва унга Дилшод Рузметофф тайинланди.

Жамоанинг расмий халқаро тадбирлардаги вакили, шунингдек, «Андижон»нинг халқаро учрашувларини ҳар жиҳатдан сифатли ўтказишга жавобгар ҳисобланади.

Умуман олганда, унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

• Клубнинг ривожланиш стратегиясини шакллантириш;

• Миллий ва халқаро миқёсида клуб имиджини бошқариш;

• ФИФА/АФC/УФА қонунчилигига, спорт қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;

• Клубнинг расмий халқаро тадбирларидаги вакили;

• Халқаро спорт лойиҳаларида иштирок этиш;

• ОАВ ва ташқи ҳамкорлар билан ўзаро ҳамкорлик;

• Инвестисияларни жалб қилиш;

• Клуб брендини ривожлантириш;

• Маркетинг компанияларни ташкил этиш, мухлислар ва фан клуб билан ишлаш;

Дилшод Озодович билан 2025 йилнинг 31 декабрь санасига қадар шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Дилшод Рузметофф 1979 йилнинг 17 январ куни Тошкент шаҳрида туғилган. Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетида таҳсил олган. Халқаро ҳуқуқ бўйича бакалавр ва магистр даражасига эга. Шунингдек, Бремен (Германия) Университетининг Европа ва Халқаро ҳуқуқ бўйича мастер даражали (LL.M.EUR) битирувчиси. Ўзбек, рус, инглиз ва немис тилларини мукаммал билади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг