Дилшод Комилов: «Миллий жамоа билан ЖЧда иштирок этишни мақсад қилгандим»
Ўзбекистон кубоги 1-турида «Навбаҳор» клуби Қорақалпоғистон ФАни 9:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйинда ҳимоячи Дилшод Комилов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Мазкур беллашувдан сўнг Sports24.uz мухбири футболчи билан сухбатда бўлди.
“Бугунги ўйин биз учун яхши ўтди. Албаттда ёш жамога қарши ўйнаш ҳар доим ҳам сиз ўйлаганчалик осон бўлмайди. Кубок баҳсларида кутилмаган ҳисоблар қайд этилиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир учрашувга яхши тайёргарлик кўриб, рақибга бўлган ҳурматни сақлаган ҳолда чиқиш талаб қилинади.
Рақиб жамоа борасида
“Арал академия” жамоси менда илиқ тасурот қолдирди. Чунки жамоа футбол ўйнашга ҳаракат қилди. Аксинча, ҳужумлар ташкил қилиш, паслар орқали ўйин намойиш этишга уринди. Гарчи ўйлаган режалари ўз натижасини бермаган бўлсада, ижобий ҳаракатлари кўплигини кўриш мумкин. Ёш футболчилар. Шу тариқа меҳнат қилса, ўзлари учун фойдали бўлади. Уларга кейинги баҳсларида омад тилаб қоламан.
“Хоразм” борасида
“Албатта “Хоразм” жамосига қарши максимал тайёргарлик олиб борамиз. Жамоамизнинг асосий мақсади гуруҳ баҳсларида 1-ўрин билан кейинги босқичга чиқиш ҳисобланади. Шунга яраша тайёргарлик кўрилади.
Кубокдаги мақсад борасида
“Навбаҳор” ўз олдига кубокда максимал вазифа қўйган. Кубокни ютишни истаймиз. Бунинг учун ҳамма бирдек ишониб ҳаракаг қилсак, албатта мақсадга эришамиз. Мухлисларимиз ҳам бизни шуни исташади. Биз эса уларни хурсанд қилиш учун охиригача ҳаракат қиламиз.
Миллий жамоага чақирилмагани ҳақида
“Ҳар бир футболчи миллий жамога чақирув олиш учун ҳаракат қилади. Унинг либосини кийиш шараф. Мавсум бошида жароҳатим сабабли кўплаб ўйинларда иштирок эта олмадим. Тўғриси чақирув олиш учун ҳаракат қилдим. Ўз олдимга бўлажак жаҳон чемпионатида ватаним жамоаси билан иштирок этишни мақсад қилиб қўйгандим. Ҳозир кимлар чақирув олган бўлса, ҳамма ҳақли равишда жалб қилинган. Ким яхши ҳолатда бўлса, ўша боради. Нима бўлган тақдирда ҳам миллий жамоамиз ўйинчиларига омад тилайман. Мундиалда ҳам яхши иштирок этишига ишонаман”, — деди Комилов.